Токио-2020. Қодировага ярим финал остонасида жаҳон чемпиони рақибалик қилади

Ҳозиргина -60 кг вазнда баҳсларга киришган Райхона Қодирова нимчорак финал учрашувини ўтказди.

Конго Демократик Республикаси вакиласи Наоми Юмбага қарши рингга кўтарилган вакиламиз ҳар учала сетда устунлик намойиш этди. Ҳакамлардан 4 таси Қодировага 30 балл берган бўлса, 1 рефери 29 баҳога лойиқ кўрди.

Энди вакиламизга ярим финал остонасида бразилиялик Беатрис Феррейра Соарес қаршилик қилади. Маълумот учун, Соарес 2019 йилги жаҳон чемпионати ғолибаси саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
30/07/2021 23:27
Ҳеч бўлмаганда лапашанг санжар Турсунов қила олмаган ишни қилди шу қиз, африка қитаси вакилини енгди. ОМАДИНИ БЕРСИН ОЛЛОҲИМ.