Тўлабек Акрамов инкор этган лекин “Локомотив” мураббийига айланган Самвел Бабаян ҳақида

Самвел Бабаян 1971 йил 19 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. У СССР чемпионатида футболчилик фаолиятини эрта якунлаган. 1993 йили Тошкент вилоятининг "Политотдел" клуби иш бошқарувчиси этиб тайинланди. 1996 йили "Навбаҳор" клуби мураббийлар сафида, Виктор Жалилов бошчилиги билан Ўзбекистон чемпионлигига эришди. 2001 йили Ўзбекистон терма жамоасида менежер лавозимида ишлаган. Кейинги йили "Пахтакор" клуби вице-президенти этиб сайланди. “Пахтакор”даги бошқаруви пайтида жамоа 8 марта чемпионликни, 8 марта кубокни қўлга киритди. 2014 йилда "Пахтакор" бош мураббийи бўлди ва шу йили чемпионликга эришиш билан бирга, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

2015 йилнинг июнь ойида Миржалол Қосимов терма жамоада истеъфога чиқарилганидан сўнг, Бабаян Ўзбекистон миллий термасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Унинг бошқарувида 2016 йилнинг январь ойида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Осиё чеммпионатида муваффақиятсиз иштирок этди ва 2016 йилнинг ёзида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпияда йўлланмасидан қуруқ қолди. Шундан сўнг, Олимпия термасидан ишдан олиниб, бор эътибори миллий термага қаратилди. Бабаян бошчилигида Ўзбекистон 2018 йилги Россияда бўлиб ўтган мундиал йўлланмасини қўлга киритолмади. Саралашнинг учинчи босқичи "А" гуруҳида, олтита жамоа орасида Жанубий Корея, Эрон ва Сурия термаларидан ортда қолиб тўртинчи ўринни эгаллади. 2017 йиилнинг 7 сентябрь куни вазифалар бажарилмагани ва мухлисларнинг қаттиқ норозилиги туфайли ишдан бўшатилди.

2018 йил 15 январь санасида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Самвелни футболга тегишли ҳар қандай соҳада ишлашни бутун умрга таъқиқлаб қўйди.

2018 йилнинг март ойи охирларида Латвиянинг "Спартак" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Футболнинг барча соҳаларидан четлаштирилгани учун Ўзбекистонда мухлислар Бабаян иш бошлаганидан ҳайратга тушишди. Латвия чемпионатида ишлаш учун зарур бўлган Европа мураббийлар лицензияси Бабаянда йўқлиги учун ишини давом эттира олмади. УEФА томонидан олиб борилган текширув Осиёнинг мураббийларни лицензиялаш тизими Европаникидан фарқ қилиши маълум бўлди. Шу сабабли, 23 апрель куни Юрмаланинг "Спартак" жамоаси мураббийлигидан озод этилиб, клубнинг техник директори этиб тайинланди.

2019 йилнинг январь ойида Самвел Бабаян "Локомотив" клубида маслаҳатчи бўлиб иш бошлагани маълум қилинди. Бу хабар оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Сабаби у футболдан четлаштирилган эди. Кейинчалик Самвел қисқа интервю бериб, унинг дисквалификацияси 2018 йилнинг 1 февраль куни бекор қилинганлигини айтиб ўтди.

Кейин эса у клуб бош мураббийи лавозимини эгаллаши борасида тарқалган аввалги маълумотларни жамоа бош директори ўринборари Тўлабек Акрамов инкор этиб, Бабаян ўзига бириктирилган масалаларни ҳал қилишини айтганди. Лекин...

Андрей Фёдоров бош мураббийлигида "Локомотив" омадсиз мавсумни ўтқазиб бораётганди. Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмади. Ўзбекистон Суперлигасида муваффақият қозона олмай, асосий рақиби "Пахтакор" клубига мавсум бошиданоқ мағлуб бўлди ва ҳозирда 12 турдан сўнг "шерлар"дан 8 очкога ортда боришмоқда. Бугун, 22 июнь санаси айнан Фёдоров ўрнини Самвел Бабаян эгаллади.

 

Маҳкамов БОТИР

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!