Томас Тухел: Кавани ўз ритми ва ишончини қайтариши керак
"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Томас Тухел қишки трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этмаган ҳужумчи Эдинсон Каванининг келажаги ҳақида гапириб ўтди.
"Рақобат яхши. Aйниқса ПСЖ каби клубда. Ҳаётда ПСЖда қолишдан кўра ёмонроқ вазиятлар ҳам бўлади.
Кавани тез орада ўзини яхши ҳис қила бошлайди деб ўйлайман. У ўз ритмини ва ўзига бўлган ишончини қайтариб олиши керак", - дея айтиб ўтди Тухел.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи учун январда "Атлетико", "Челси" ва МЮ даъвогарлик қилган эди, бироқ якунда уругвайлик футболчи Париж клубида қолди. Энди у мавсум сўнггида эркин агент сифатида клубни тарк этади.
Фикрлар