Томас Тухель "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель АПЛнинг 22-тури доирасидаги "Манчестер Сити"дан (1:0) учралган мағлубият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бир вазиятда индивидуал ҳаракат туфайли мағлуб бўлдик. Рақибга кўплаб хавфли вазиятлар ва хавфли паслар яратишга имкон бермаганимиздан хурсандман. Бундай ўйинда ғалаба ёки дуранг бўлиши мумкин эди. Аммо ҳал қилувчи рол ўйнаган Кевин Де Брюйненинг индивидуал хусусиятлари туфайли мағлуб бўлиш ҳам мумкин. Буни кўрдик.
Агар биз ўзимизни янада яхшироқ ҳис қилганимизда ва аниқроқ ҳаракат қилганимизда, кўпроғига эришган бўлардик. Биринчи бўлимда рақиб жарима майдонида саккиз ёки тўққизта имкониятга эга бўлдик, аммо удан кейин бирорта ҳам имконият ярата олмадик, бу ёмон. Бизнинг футболчилар тўпларни жуда эрта ва жуда осон йўқотишди, нотўғри қарорлар қабул қилишди ва кечикишди, бу эса юқори даражадаги ўйинларда кечирилмайди”, - деди немис мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Фикрлар