Томас Тухель ПСЖ ҳужумчиси қишда клубни тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтди

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухел ҳужумчи Эдинсон Кавани "Атлетико"га ўтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

"Эдинсон февралда таркибимизда бўлади деб айта олмайман. Унинг трансфери бўйича "Атлетико" таклиф билан чиқди, айни вақтда музокаралар давом этмоқда", - дейди Тухел.

Эслатиб ўтамиз, Каванининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!