Томас Тухель Роналду сабаб ишдан бўшатилган
Кеча “Челси” расман Томас Тухель билан шартномани бекор қилганини маълум қилди. Бироқ бу қарор кўпчилик футбол мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлди. Ҳеч ким Лондон клуби бу қарорга нега келганини тушунмади.
“The Telegraph” нашри маълумотларга кўра, немис мутахассиси клуб хўжайини Тодд Боэлининг Криштиану Роналдуни сотиб олиш бўйича таклифини кескин рад этгани сабаб бўлган. Боиси, Тухель португалиялик футболчини Лондон клуби билан шартнома имзолашига жуда қарши эди.
Шунингдек, 49 ёшли мураббий клуб ўзига ортиқча масъулият юклаганидан ҳам хурсанд эмасди. Бундан ташқари, Тухелни Петр Чехнинг “Челси” спорт директори лавозимидан кетгани ҳам қониқтирмади.
Фикрлар