Томас Вермален АПЛнинг икки клубидан таклиф олди

Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳимоячиси Томас Вермален ёзда АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, Вермален хизматига "Вест Хэм" ва "Эвертон" жамоалари томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Ҳар икки клуб бельгиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун курашишади. "Вест Хэм" жамоаси Вермален учун бир йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Томас Вермален мавсум якунига етганидан сўнг "Барселона"ни эркин агент сифатида тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!