Тонгни қайноқ хабар билан қарши олинг! "Бунёдкор" ўз таркибига МТЖ собиқ футболчиси ва "Пахтакор" аъзосини қўшиб олди

Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни Беларусь пойтахти Минск шаҳрида давом эттираётган "Бунёдкор" машғулотларига бугун икки нафар футболчи келиб қўшилади.

Бугун тажрибали, мухлисларга яхши таниш таянч ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев ва бўйдор ҳимоячи Жасур Ёқубов билан келишувга эришилди. Ҳар иккала футболчи ҳам бугун Минск шаҳрига етиб боради ва машғулотларга қўшилади.

«Даволанишлар сабабли маълум муддат майдонга туша олмаган бўлсамда, ҳозир ҳаммаси жойида, жароҳатимдан тўлиқ қутилганман. Айни вақтда жисмоний ҳолатим аъло даражада. Буни мавсумнинг иккинчи қисмида амалда исботлайман. Жамоанинг ғалабаларига ва муваффақиятига ўзимнинг ҳиссамни қўшиб, мавсумни яхши кайфиятда якунлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан», - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Акбар Исматуллаев.

"Бунёдкор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulla Hikmatov
19/07/2022 09:57
Omad tilaymiz yigitlarga