Тони Фергюсон: UFC менга камардан маҳрум этилганим ҳақида ҳеч нима дегани йўқ

UFC собиқ вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсон жароҳатидан тикланганидан сўнг енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилишини хоҳлаётганини айтиб ўтди.

- Мутахассилар менинг тикланишим 3дан 6 ойгача вақт талаб қилишини айтиб ўтишганди. Хабибнинг қайтишига қадар мен ҳам тикланишни режалаштиряпман. Ўйлашимча, ноябрь ойида мен тайёр бўламан.

UFC мени чемпионлик камаридан маҳрум қилганини айтиб ўтди, бироқ менинг жамоамга бу ҳақида ҳеч қандай маълумот берилгани йўқ. Хабиб эса енгил вазн тоифасида ягона чемпиондир. Умид қиламанки, биз учун жанг ташкил этилади.

Биласизми, мен пулли эшитиршлардан маҳрум бўлганимдан сўнг кўп маблағ юқотдим, катта маошдан ҳам қуруқ қолдим. UFC менга камаримни қайтариб беришли керак, ёки ушбу камар учун мен жанг қилиш даркор, - дея Тонининг сўзларини келтиради BJ PENN нашри.

Маълумот учун, Фергюсон апрель ойида енгил вазн чемпионлик камари учун октагонга чиқиши керак эди, бироқ баҳсга 6 кун қолганига жароҳати  сабабли учрашувда иштирок этолмади. Хабиб эса Эл Яквинтани мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!