Топ-5 лигаларда Ямалга тенг келадиган футболчи топилмади
"Барселона" вингери Ламин Ямал 2025/2026 йилги мавсумда етакчи бешликдаги бошқа футболчиларга қараганда кўпроқ дриблинг қилди. WhoScored маълумотларига кўра, у 153 марта дриблинг амалга оширган ва 78 тасини муваффақиятли якунлаган.
Ямал 2023 йилнинг июлидан бери "Барселона"да ўйнамоқда. 2025 йилнинг ёзида клуб билан шартнома 2031 йилгача узайтирилгани маълум бўлди.
Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида вингер барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 200 млн еврони ташкил этади.
Айни дамда, "Барселона" 46 очко билан чемпионат турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва Мадриднинг "Реал" клуби билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил этмоқда.



Фикрлар