Тўпурар легионеримиз Туркия, Польша, Қатар, Саудия клублари таклифини рад этди ёхуд навбатда Германия жамоаси турибди!
Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда. “Насаф” тарбияланувчиси легионер сифатида Беларусь чемпионатида 19 та учрашувда 19 та гол урди ва мамлакат кубоги доирасидаги битта баҳсда ҳам майдонни голсиз тарк этмади.
Ўзбек ҳужумчисининг ажойиб статистикаси бир неча хориж клубларининг эътиборини тортди.
Беларусь оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларида Бобур Абдухолиқовнинг агенти Ғайрат Хасбиуллин билан суҳбат эълон қилинди.
- Ғайрат, ёзда Бобурнинг келажаги борасида кўп миш-мишлар тарқалди, хусусан “Сочи” ва “Ганновер” таклифи масаласида. Буларнинг қай бири ҳақиқат?
- Ҳаммаси тўғри. “Сочи” вакиллари бир неча бор ўйинчини кузатишди. Лекин кўриб турганингиздек, иш шартнома имзолашгача етиб бормади.
“Ганновер”га келсак, Бобур уларнинг скаутлари рўйхатига киритилган. Менга қишгача кутиб туриш керак, кейин масалага аниқлик киритилишини айтишди.
- Биздаги маълумотларга қараганда, ҳужусчига Қатардан қизиқиш бор ва у ердаги трансфер ойнаси 15 сентябрда ёпилади. Трансфер бўлиши мумкинми?
- Айни пайтда биз учун ўйинчи фаолиятини Европа йўналишида олиб бориш муҳим, Бобурнинг ўзи ҳам шуни истаяпти. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин унинг ўзи мавсумни "Энергетик-БГУ"да ўтказишни хоҳлаяпти. Чемпионатнинг энг яхши тўрурар бўлмоқчи, жамоадошлари билан медални қўлга киритиб, жамоани Еврокубокларга олиб чиқмоқчи.
- Европадан қандай таклифлар бўлди?
- Шотландия чемпионатининг ўртамиёна жамоасидан қизиқиш бўлганди. Уларни Беларусь клуби билан ҳисоб-китоб қилиш кераклиги ҳайратга солди. Туркиянинг “Гёзтепе” жамоасидан чорлов бор эди, бу жамоа ўз олдига бир йилда юқори дивизионга чиқиш вазифаси қўйилган. Лекин ҳозир улар қуйи дивизионда ўйнаяпти. Бобур эса энг юқори даражада тўп тепишни истаяпти.
Польша клубларидан қўнғироқ бўлди. “Видзев” ва “Гурник”дан жамоанинг мавсумдаги мақсадлари, келажак режалари ҳақида сўрадик, уларнинг жавоби бизни қониқтирмади. Бунга қўшимча тарзда, бу жамоаларнинг ўйин услубларини ўрганиб чиқиб, улар Бобурга умуман тўғри келмайди, деган қарорга келдик.
Қўшимча қилиб айтишим мумкинки, бизга Саудия Арабистонидан молиявий нуқтаи назардан жуда яхши таклиф билдирилди. Лекин ҳозир Бобур учун бу энг муҳим масалас эмас, у Осиёдан Европага ўтиш қийинлашиб кетишини яхши тушунади.
- Бизни иккилантираётган масала бор. Абдухолиқов шартномаси 2022 йилнинг охиригача тузилган, бу футболчи эркин агент сифатида кетиши мумкинлигини кўрсатади, демак, клуб унинг бошқа жамоага ўтишидан даромад кўрмайди...
- Сиз ҳақсиз. Лекин клубга ва Анатолий Иванович Юревичга чексиз ҳурматимиз юзасидан “Энергетик-БГУ” бу трансфердан қандайдир фойда олишига ҳаракат қиламиз.
- Ўйинчига Белорусь чемпионатининг бошқа клубларидан қизиқиш бўлганми?
- Ҳа, Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси қизиққан эди, шарт-шароитлар бўйича келиша олмадик.
- Абдухолиқов мавсумни “Энергетик-БГУ”да тугатишни тасдиқлаш мумкинми?
Клуб билан шундай келишув бор. Агар мавсумнинг қолган қисмида клубнинг вазифалари ўзгариб кетмаса, 99 фоиз шундай бўлади.
Фикрлар