“Торино” Белотти билан янги шартнома борасида келишиб олди

Туриннинг “Торино” жамоаси спорт директори Жанлука Петрачининг таъкидлашича “буқалар” жамоа ҳужумчиси Андреа Белотти билан янги шартнома борасида келишувга эришган.

“Биз Белотти билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишиб олдик ва тез орада бу ҳақда расман эълон қиламиз.

Айтишим керакки, биз янги шартнома борасида узоқ музоқаралар олиб бордик ва бироз аввал ўзаро келишувга эришдик.

Янги келишув бўйича футболчининг товон пули 90 миллион еврони ташкил этадими? Албатта, Белоттини қўйиб юбориш учун товон пули белгиланади, бироқ, биз бу ҳақда ҳали расман эълон қиламиз”, - дейди Петрачи Football-italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Белоттига “Наполи” клуби жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!