"Торино" спорт директорига Римдан таклиф тушмоқда

"Торино" жамоаси спорт директори Жанлука Петрачи "Рома"да иш бошлаши мумкин, деб хабар бермоқда La Stampa нашри.

Римликлар яқинда 50 ёшли Рамон Мончини истеъфога чиқарганди. Ҳозирда римликлар Мончи ўрнига қатор номзодларни кўриб чиқмоқда.

Клубнинг асосий мақсади сифатида Жанлука Петрачи номи кўрсатилмоқда. Бироқ унинг "Торино" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!