Торрес
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Фернандо Торрес мавсум якунига қадар жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ 33 ёшли испаниялик футболчи Хитойнинг “Далянь Ифан” жамоасидан жиддий таклиф қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, у хитойликларнинг йиллик 15 млн евро маошли таклифини рад этиб, мавсум сўнггига қадар “Атлетико”да қолишга қарор қилди. Торрес ўзининг бу қарорини жамоа бош мураббийи Диего Симеонега ҳам айтган.

Маълумот учун, Торреснинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум Ла Лигада жами 16та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 2та тўп киритишга эришган.