Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Жанубий Кореяда жанг қилади

  • 26 август, 2021, 09:48
  • 0
  • Бокс

Маълумки, бир нечта профессионал боксчимиз Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади. 

Ушбу промоутерлик компанияси томонидан 23 октябрь куни Жанубий Кореянинг Ансан шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Табиийки, мазкур кечада ўзбекистонлик боксчилар ҳам навбатдаги жангларини ўтказади.  

Жумладан, ўта енгил вазн (50.8 кг)тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (25-5, 14 КО) ўз титулини филиппинлик Майкл Медозадан (11-2-2-4 КО) ҳимоя қилса, Равшанбек Шерматов (6-1,2 КО) мезбон Донг Хо Комга Абдулазизбек Нажмиддинов (7-0, 6 КО) эса Сунг Хен Кимга қарши рейтинг жангида рингга кўтарилади. Шунингдек, Абдурасул Исмоилов (8-1,5 КО) ҳам жанубий кореялик Мо Хюн Ким билан жанг қилади. 

Қолаверса, айнан ушбу промоутерлик клубида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддиновнинг яна бир вьетнамлик шогирди 47.6 кг вазн тоифаси вакиласи Ти Ту Ни Нгуян (4-0, 1КО) ушбу кечанинг марказий жангида япониялик Этсука Тададан ўзига тегишли бўлган WBO Oriental камарини ҳимоя қилади. 

Мураббий Бобур Нажмиддиновнинг Sports.uz сайтига маълум қилишича ҳозирда ушбу ҳамюртларимиз ва вьетнамлик шогирди Ўзбекистондаги "Янгиобод" спорт баъзасида жангга ҳозирлик кўрмоқда. 

Шу ўринда ушбу юртдошларимизга муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

ввв

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!