Тошкент клублари уч ўйиндан буён "Насаф" дарвозасига йўл топа олмаяпти
Ўзбекистон Суперлигаси 25-тури доирасида "Насаф" "Бунёдкор"га сафар қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, чемпионатнинг сўнгги уч ўйинида Тошкент клублари "Бунёдкор" (1:0), "Пахтакор" (3:0) ва "Локомотив" (4:0) қаршиликлар дарвозасини ишғол қила олмади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйиндаги ғалабадан сўнг "Насаф" муддатидан олдин кумуш медални қўлга киритди.
"Бунёдкор" - "Насаф" баҳси сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинди.
Фикрлар