Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Кубогида қатнашадиган 14 та жамоа номи маълум бўлди
Келаси йилнинг март ойида Тошкент 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогига мезбонлик қилади.
Айни пайтда саралашнинг 10 та гуруҳидан 9 таси якунланди. "H" гуруҳи баҳслари Ироқдан Кувайтга кўчирилди ва октярь ойида ўтказилади.
Айни пайтда қитъа биринчилигида қатнашадиган 14 та жамоа номи маълум бўлди:
Ўзбекистон
Саудия Арабистони
Қатар
Иордания
Уммон
Тожикистон
Эрон
Вьетнам
Қирғиз Республикаси
Хитой
Сурия.
Эътиборлиси, сурияликлар якуний босқичга энг яхши иккинчи жамоа сифатида тўртинчи ўринни эгаллади ва карточкалар фарқи эвазига Таиландни ортда қолдирди. Қолган асосий кўрсаткичларнинг барчасида жамоалар мутлақо тенглик намойиш этган (2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 6-3).
Фикрлар