Тошкент шаҳри яна бир йирик турнирга мезбонлик қилади

11-13 август кунлари Тошкент шаҳри  таэквондо WTF бўйича йирик турнирга имезбонлик қилади. Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси матбуот хизмати тарқатаётган хабарга қараганда, шу кунлари пойтахтимизда Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги — G2 туркумига кирувчи Осиё минтақаси баҳслари бўлиб ўтади.

Хабарда келтирилишича, ушбу турнир Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун лицензион очколарни тақдим этади. Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақа қитъа ва жаҳоннинг 30дан ортиқ давлатининг 500 нафардан ортиқ энг етакчи таэквондо устасини пойтахтимизга жамлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)