Тошкент тумани каратэ бўйича "Keles-open" турнирига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли универсал спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, вилоят каратэ федерацияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида спортнинг каратэ- wkf тури бўйича "Keles-open" тўртинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июлдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур халқаро турнирда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган энг сара каратэ усталари ғолиблик учун баҳсларда иштирок этиши кутилмоқда.

Тошкент тумани "Келес-Каратэ" спорт клуби раҳбари Дилшод Юсуповнинг бизга берган маълумотига кўра, айни пайтда эса халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!