Тошкент вилоятида спартакиада бўлиб ўтди (фото)
Ads

  Чиноз агросаноат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи спорт майдонларида Тошкент вилояти касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизлар ўртасида волейбол, шахмат, стол тенниси ва бадминтон бўйича  “Спорт – нафосат рамзи” шиори остида спартакиада бўлиб ўтди.

  Мақсад касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизларни  жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали оммавийликни таъминлаш, ёд ғоялар, хуқуқбузарлик, жиноятчилик таъсирларига тушиб қолишнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир.  

  Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон Талабалар спорти ассоциациясининг Тошкент вилояти минтақавий бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этган спартакиада баҳсларида вилоятда тўртта спорт тури бўйича ғолибликни қўлга киритган 105 нафар ўқувчи-қизлар ўзаро куч синашди.

 Якуний натижаларига кўра, бадминтон бўйича биринчи ўринни ангренлик Зуҳра Қаххарова қўлга киритди. Стол тенниси баҳсларида Олмалиқ шаҳри вакили Навбаҳор Маткаримова ғолибликни тантана қилди. Волейбол мусобақасида ҳам Олмалиқ терма жамоаси барча жамоаларга нисбатан кучли эканлигини исботлаб, биринчи ўрин соҳибалари бўлишди. Шахмат баҳсларида чирчиқлик истеъдодли шахматчи Шахзода Шермуҳаммедовага тенг келадигани топилмади.

 Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

                                                                                                                      Илҳом РАҲМОНОВ.

Spartakiada (2)

Spartakiada (3)

Spartakiada (4)