Тошкент яна бир профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади

29 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамда SAFPRO промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади. "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган жанг кечасида бир қатор ҳамюртларимиз рингга кўтарилади. 

Жумладан, марказий тўқнашув WBC минтақавий (Шарқий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатлари) камари учун бўлиб, унда юртдошимиз "BeFit" бокс клуби аъзоси Исломбек Пирманов (2-0, 2 КО) озарбайжонлик тажрибали Рауф Агаев (31-7, 14 КО) билан жанг қилади. Шунингдек, WBC Asia камари соҳиби Абдуҳамид Ҳакимов, Достон Турдиев, Беҳруз Раҳмонов, Жўрабой Зокиров, Рустам Эргашев, Шукрулло Воҳидов каби чармқўлқоп усталари ҳам навбатдаги жангларини ўтказади.

Тез орада тўлиқ жуфтликларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Воқеалар ривожини кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!