Тошкентда "BEFIT RACE" мусобақаси ўтказилади

BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг 22 сентябр якшанба куни соат 10:00 дан 19:00 гача Ўзбекистон Триатлон Федерацияси кўмагида спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида "BEFIT RACE" мусобақаси ўтказилади.

Тадбир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Марказий "Еkopark" ҳудудида бўлиб ўтади (манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Ц-1).

100 иштирокчи 13 та спорт машқлари, турли хил тўсиқлар, сузиш, югуриш ва бошқа босқичлардан иборат масофани йенгиб ўтадилар. Мусобақа дастурида якка ва жамоавий йўналишлар мавжуд. 

Мусобақа Ўзбекистонда спортни оммалаштириш ва янада ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, спорт байрами муҳитини яратиш мақсадида ўтказилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақани кузатиш учун "Еkopark"га келган томошабинлар ва меҳмонлар учун боғ ҳудуди очиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!