Тошкентда бўлиб ўтадиган жанг кечасига оид промо-роликни томоша қилинг! (Видео)

Ўзбекистон профессионал бокс оламида тарихий воқелик юз бериш арафасида, яъни, 3 апрель куни Тошкент шаҳри ажойиб профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Илк бора, юртимизда IBF ҳамда WBA чемпионлик камарлари учун бокс оқшоми ташкил этилади.

Маълумки, иккинчи ўта енгил вазн (55.3 кг) тоифасида IBF ва WBA чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳисобланади. Мазкур жанг кечасининг асосий жангида Аҳмадалиев(8-0, 6 КО) ўз титулларини япониялик Риосука Ивасдан(27-3,17 КО) ҳимоя қилса, Шаҳрам Ғиёсов (10-0,8 КО) россиялик Иса Чаниевга (14-3,6 КО) қарши, Исроил Мадримов (6-0,5 КО) ўзи каби мағлубиятсиз одимлаётган Конго Демократик Республикаси вакили  Эммани Коломбога  (14-0,14 КО), Иқболжон Ҳолдоров украиналик Владимир Гордиенкога қарши (8-3,3 КО) рингга кўтарилса, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (2-0,2 КО) венесуэлалик Алексис Диас ( 25-2,17 КО) билан жанг қилади.

Мазкур жанг кечасига оид "Matchroom" промоутерлик компанияси ўзига хос промо-ролик тайёрлаган. Қуйида, ушбу видео лавҳани томоша қилишингиз мумкин!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар