Тошкентда ФИДЕ ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди (фото)

Осиё Шахмат Федерацияси ва Халқаро шахмат федерацияси - ФИДE 3.4 минтақаси президенти раҳбарлигида ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси кўмагида Халқаро Шахмат Академияси биносида ФИДE Арбитрлари семинари якунига етди.

Семинарда 7 та мамлакат - Афғонистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Монголия ва Ўзбекистон арбитрлари иштирок этди. Семинарда халқаро арбитр, ФИДE лекторлар гуруҳи аъзоси Хусан Турдиалиев ҳамда халқаро арбитр Михаил Крюков (Россия) раҳбарлик қилди.

Семинар ва тестларни муваффақиятли якунлаган иштирокчилар "ФИДE Арбитр" унвонига эга бўлишди ҳамда сертификатлар тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!