Тошкентдаги бокс оқшомида оғир вазнлилар тўқнаш келди
Айни дақиқаларда Тошкентда жойлашган "Универсал" спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси давом этмоқда. Дастлабки тўқнашув ўз якунига етди.
Навбатдаги жанг +90 кг вазн тоифасида икки ҳамюртимиз Обиджон Тохиров ҳамда Муҳаммадбобур Мирзажонов ўртасида бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршилик ўртасидаги баҳс ҳам томошабоп тарзда бўлиб ўтди. 4 раунд этиб белгиланган ушбу тўқнашувда нисбатан аниқроқ ҳаракат қилган Обиджон Тохиров ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди!
Олдинда бизни бир қатор жанглар кутиб турибди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар