Тошкентдаги бокс оқшомида ўсмирлар Олимпиадаси совриндори жанг қилди

Тошкентда давом этаётган бокс оқшомидан ўрин олган 5-жанг ҳам икки ҳамюртимиз ўртасида бўлиб ўтди. Улардан бири Тимур Мержанов ҳаваскор боксда анчагина ном қозонганди.

Айниқса, ўсмирлар ўртасида ажойиб натижаларни қайд этганди. Аниқроқ қилиб айтганда, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон ва Олимпиадада бронза медални ҳам қўлга киритган. Хуллас, анчагина салоҳияти юқори боксчи сифатида эътироф этилади. 

79.4 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган Мержановнинг бу галги рақиби Ҳасан Бахтиёрбеков бўлди. 6 раунддан иборат ушбу тўқнашув икки раунд давом этди. Яъни Бахтиёрбеков учинчи раундга чиқмади ва Мержанов шу тариқа ғалаба қозонди.

Олдинда бизни учта бир-биридан қизиқ жанглар кутиб турибди. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!