Тошкентга ташриф буюрган Фрэнк Мирдан ўзига хос иқтибос...

UFC нинг оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Фрэнк Мир Фёдор Емельяненконинг мисолида кўп чет еллик жангчилар AҚШдаги фаолияти мобайнида қандай муаммоларга дуч келишини тушунтириб ўтди.

"Мен ACB ва ACA промоушенларига ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Жуда ғалати, ушбу промоушенларда жанг қилаётган боллардан кўпчилиги бир нарса ҳақида ўйлашмайди, яъни ... Улар мендан "Мен UFC да натижа кўрсата оламанми деб сўрашади?".

Мен очиқчасига жавоб бераман: "Эшитинглар йигитлар, сизлар UFC жангчиларидан кам жойингиз йўқ. Агар улардан ҳам зўр бўлмасаларинг". Лекин битта факт бор сен инглиз тилида гапираяпсан биз эса шарқ маданиятига эътобиримизни қаратмоқдаиз, бундан келиб чиқадики сен жуда кўп билет ёки PPV сотаяпсан. Бунга барчаси кириб кетади.

 Жанглар бу аввало бизнес! Одамлар жанг билан маркетингни аралаштириб юборишяпти. Aгар, бу иккаласи бирикса ҳайратланарли натижа беради. Гоҳида машҳур жангчилар бўлади лекин уларни маркетинг томондан мақтана олмайди. Масалан, Фёдор Емельяненко, АҚШнинг исталган жойида бемалол юра олади. Мухлислар томонидан тўхтатилмайди. Чунки, у рекламага, пиарга эътибор қаратмайди.

Шундай жангчилар борки, у қадар маҳоратга эга бўлмасада, бу томонлама кўп ишларни амалга оширишади. Айнан, кимлар эканлигини айтсам тўғри келмайди”- дея ўз фикрини билдирган, Тошкентда бўлиб ўтган GFC 20 турнирида “Anatomy of a Fighter”билан интервью чоғида.

Эслатиб ўтамиз: Фрэнк Мир Тошкентда бўлиб ўтган GFC турнирига ташриф буюрганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!