"Тоттенхэм" англиялик футболчи билан шартномани бекор қилади
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роузни сотиб олишни хоҳлаётган жамоа топилмаяпти. Бу ҳақда "TalkSport" хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, тез орада "шпорлар" Роуз билан шартномани беокр қилади ва ҳимоячи эркин агентга айланади.
Маълумотларга қараганда, "Вест Бромвич" Дэннини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Жорий мавсум ҳимоячи 2та ўйинда майдонга тушган ва 1та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар