“Тоттенхэм” – “Арсенал” ўйинида рекорд қайд этилди
Ads

Бундан бироз олдин Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди ва унда Харри Кейннинг ягона голи эвазига “шпорлар” 3 очкога эга чиқди.

Эътиборлиси, “Шимолий Лондон дербиси”ни стадиондан туриб томоша қилиш учун “Уэмбли” стадионига 83 222 нафар мухлис ташриг буюрди.

Бу АПЛ тарихида энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйинга айланди. Бундан аввалги рекорд эса 1 феврал санасида “Тоттенхэм” – МЮ ўйинида қайд этилган эди.

Ўшанда 81 973 нафар томошабин ўйинни “Уэмбли”да кузатган эди.