"Тоттенхэм" бадавлат харидор таклифини рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ньюкасл Юнайтед" клуби иқтидорли ярим ҳимоячи Арчи Грей трансфери бўйича Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига расмий таклиф йўллади. Аммо "шпорлар" бу таклифни рад этди ва ўз позицияси ўзгармаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, ҳозирча клублар ўртасида келишувга эришилмаган.

"Ньюкасл" 20 ёшли англиялик футболчига қизиқишни сақлаб қолмоқда ва ёзги трансфер ойнаси якунлангунча яна бир бор уриниб кўриши мумкин. "Тоттенхэм" эса ҳозирча Грей билан хайрлашиш ниятида эмас.

Арчи Грей 2024 йил ёзида "Лидс" таркибидан "Тоттенхэм"га 41 миллион евро эвазига ўтган эди. 2025/2026 йилги мавсумда у 32 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!