"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк лавозимидан озод этилди
"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
"Шпорлар" Премьер-лигада сўнгги саккиз ўйинда ғалаба қўзона олмади ва турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Ушбу қониқарсиз натижалардан сўнг клуб раҳбарлари Франкни лавозимидан озод этишга қарор қилди.
Бироқ мутахассис "Ньюкасл"га қарши ўйинда қуйидаги фикрни билдирган эди:
"Мен 1000% ишонаманки, Арсеналга қарши баҳсда Тоттенхемни бош мураббий сифатида майдонга олиб тушаман".

Фикрлар