"Тоттенхэм" бу сафар уддалай оладими?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Рома" вингери Женгиз Ундерни таркибга жалб этмоқчи.

TBRFootball нашри тарқатган хабарга кўра, туркиялик футболчи учун курашда “шпорлар”нинг асосий рақобатчиси бу “Эвертон" ҳисобланади. Мерсисайдликлар ҳам уни сотиб олишни мақсад қилишган. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Айтиш керакки, “Тоттенхэм” Ундерни у “Рома”га ўтгунича бўлган даврдан бошлаб кузатиб келмоқда. Уни ўтган ёз сотиб олишга ҳаракат қилган лондонликлар буни уддасидан чиқа олишмаган эди.

Женгиз Ундер жорий мавсум “Рома” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!