"Тоттенхэм" бутун мавсумни "Уэмбли"да ўтказиши мумкин

Daily Mail хабарига кўра, "шпорлар"нинг янги стадиони Рождество байрамига қадар тайёр бўлмаслиги маълум бўлди. Шу боис клуб раҳбарлари Англия Футбол ассоциациясига 15 декабрга қадар "Тоттенхэм"нинг уй учрашувларини "Уэмбли"да ўтказишга руҳсат беришини сўраб мурожаат қилди.

Лига раҳбарлари эса янги стадион айтилган муддатга қадар тайёр бўлмаса, клуб мавсум сўнггига қадар барча уй ўйинларини "Уэмбли"да ўтказишига тўғри келишини маълум қилди. 

Илгарироқ, янги аренанинг хавфсизлик тизимидаги носозлик сабаб, бир нечта ўйинлар яна "Уэмбли"да ўтиши маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!