
"Тоттенхэм" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Моуриньога қанча бонус берилади?
“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо агар жамоани Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринга олиб чиқса, маълум миқдорда бонусга эга бўлади.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра мавсум якунида “шпорлар” ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлишса, 56 ёшли португалиялик мутахассис қўшимча 2,3 млн евро мукофот билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 30 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Уларни ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндан 9 очко ажратиб турибди.
Фикрлар