"Тоттенхэм" Эриксенни "Реал"га қанчага сотмоқчи

  • 26 апрель, 2019, 14:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Тоттенхэм" ва "Реал" клублари даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен трансфери масаласида музокараларни давом эттиришмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда “шпорлар” 27 ёшли футболчиси эвазига “қироллик клуби”дан 150 млн евро сўрашмоқда.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!