"Тоттенхэм" Эриксеннинг маошини икки баробарга оширмоқчи, аммо...

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг даниялик етакчиси Кристиан Эриксенни таркибда сақлаб қолиш йўлларини қидирмоқда.

Қайд этиш лозимки, 26 ёшли ярим ҳимоячининг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади. Шу боис лондонликлар раҳбарияти у билан келишувни узайтириш пайига тушиб қолишган ва бунинг учун унинг маошини икки баробарга оширишга тайёр. Бироқ, Эриксен "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. Таъкидлаш керакки, Эриксен айни дамда ҳафтасига 70 минг фунт маош олади.

Эриксенга "Барселона" ва "Реал" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Ла Лига грандлари унга янада яхшироқ таклифлар билан мурожаат қилишлари кутилмоқда.

Маълумот учун, айни дамда "Тоттенхэм"нинг энг кўп маош оладиган футболчи Харри Кейн ҳисобланади. Унинг ҳафталик маоши 200 минг фунт. Кейинги ўринда эса Деле Алли (170 минг) туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!