“Тоттенхэм” эътибордан четда қолаётган ҳужумчини олмоқчи

Ҳарри Кейннинг кетиб қолиши мумкинлигидан хавотир олаётган “Тоттенхэм” раҳбарияти келаси мавсум олдидан кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидиряпти.

Айни пайтда лондонликлар “Бенфика”да тўп тепаётган Швейцариялик Харис Сеферовичнинг номзодини маъқул кўрмоқда.

Харис Сеферовичнинг лиссабонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган бўлса-да, уни 14 миллион еврога харид қилиш мумкин.

29 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда Португалия чемпионатида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва еттита голли пас узатди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!