"Тоттенхэм" футболчиси 2022 йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Данияда ўтган 2022 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди.
Мазкур совринга "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хейбьерг лойиқ кўрилди.
"Шпорлар" футболчиси овозлар сонига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ва "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Йоахим Андерсенни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Хейбьерг жорий мавсум АПЛда 17 учрашувда иштирок етиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар