Лондоннинг "Тоттенхэм Хотспур" клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрелднинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.

Белгиялик футболчининг 2018 йил бошида сафга қайтишини кутилаётган эди. Бироқ маълум бўлишича, 28 ёшли футболчи февралга қадар майдонга туша олмайди.

Қайд этиш жоиз, Алдервейрелд ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Реал"га қарши баҳсда сафдан чиққан эди.

Маурисио Почеттино энди камида 10 та баҳсни Тобисиз ўтказишига тўғри келади.