"Тоттенхэм" футболчиси МЮни эмас "Аякс"ни танлади
"Тоттенхэм" футболчиси Стивен Бергвейн фаолиятини "Аякс"да давом эттиради. Бу ҳақда "De Telegraaf" нашри хабар берди.
Трансфер нидерланд клуби учун 30 миллион еврога тушади. Стивен янги клуби билан 2027 йилга қадар амал қиладиган шартномага имзо чеккан.
Маълумотларга кўра, нидерландиялик иқтидор соҳибига "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" жамоалари ҳам қизиқиш билдирган. Икки клуб Бергвейн учун 40 миллион евро таклиф қилган. Аммо 24 ёшли футболчи "Аякс"га ўтишни маъқул кўрган.
Фикрлар