“Тоттенхэм” футболчисини рекорд суммага баҳолади

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўзининг энг иқтидорли футболчиларидан бирининг нарҳини эълон қилди.

The Times нашрининг ёзишича, “шпорлар” хўжайини Даниэль Леви 20 ёшли Деле Аллини собиқ футболчиси Гарэт Бейлдан (85,3 миллион фунт) ҳам қимматроққа сотишни режалаштирмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича, “Тоттенхэм” ёш иқтидор соҳибини 100 миллион фунт (таҳминан 120 миллион евро)га баҳоламоқда.

Таъкидлаш керакки, сўнгги пайтларда бир қатор ОАВлар томонидан Англия терма жамоаси аъзоси учун “Реал” ҳамда ПСЖ каби топ клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!