“Тоттенхэм” ҳали ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаганди

Англиянинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг сафарда ўтказилган биринчи ўйинида Испаниянинг “Атлетико” жамоасига 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва клуб тарихидаги антирекордни қайд этди.

Opta Sport статистика портали маълумотига кўра, “шпорлар” клуб тарихида биринчи марта барча мусобақаларни ҳисобга олганда кетма-кет олтита расмий ўйинда мағлубиятга учради.

Бундан аввал Лондон клуби Англия Премьер-лигаси доирасида кетма-кет бешта мағлубиятни бошдан кечирган эди.

Ушбу серия давомида жамоа бош мураббийи Томас Франк ишдан бўшатилди.

Унинг ўрнига хорватиялик мутахассис Игор Тудор тайинланди. Бироқ бу мутахассис ҳам вазиятни ўнглай олгани йўқ.

Энди жавоб учрашуви 18 март куни Лондондаги “Тоттенхэм Хотспур” стадионида бўлиб ўтади.

Яқинлашиб келаётган Англия Премьер-лигаси учрашувида эса Тудор шогирдлари меҳмонда “Ливерпуль”га қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!