“Тоттенхэм” Кейн ўрнига зўр ҳужумчи оляпти

  • 31 мая, 2021, 20:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар вақтида Ҳарри Кейнни сотиб юборишга мажбур бўлаётган “Тоттенхэм” асосий тўпурари ўрнига бошқа ҳужумчи топди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, лондонликлар польшалик ҳужумчи Аркадиуш Миликни трансфер қилмоқчи.    

Милик 2016 йилдан бери “Наполи”да тўп тепмоқда ва унинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфери 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

27 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда ижара асосида “Марсель” шарафини ҳимоя қилди ва Франция чемпионатида 15 та учрашувда тўққизта гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию