"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" ҳужумчисини кўзламоқда
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармушнинг келгуси фаолияти Лондон клуби "Тоттенхэм" билан боғланмоқда. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган журналист Николо Скира хабар берди.
Манбаларга кўра, "Тоттенхэм" Мармушга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Манчестер Сити"ни тарк этишга тайёр экани айтилмоқда. Лондон клуби бош мураббийи Роберто Де Дзерби мисрлик ҳужумчини юқори баҳолайди ва уни ўз тактик режаларида кўришни истайди. Шу боис, яқин вақт ичида "шпорлар" Мармушни сотиб олиш бўйича расмий қадам ташлаши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Омар Мармуш барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 36 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида 8 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар