“Тоттенхэм” Моуриньони ҳайдаганининг сабабини ошкор қилди

“Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви  жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони Англия премьер-лигасидаги қониқарсиз натижалар ва Европа лигасидаги муваффақиятсизлик туфайли истеъфога чиқаргани айтилганди.

Бироқ, вақт ўтиши билан португалиялик мутахассис нега ишдан ҳайдалганининг бошқа сабаблари борлиги аён бўлди.

Маълум бўлишича, Жозе Моуриньо 24 апрель куни Англия лигаси кубогини қўлга киритишга тайёргарлик кўраётган эди. Даниэль Леви жамоа “Манчестер Сити”га қарши финал учрашувида мағлубиятга учрашидан хавотир олиб, Моуриньони истеъфога чиқарди.

Бундан ташқари, клуб раҳбари бош мураббийни ишдан олиш билан жамоани тарк этиш ҳаракатига тушган асосий таркибнинг 10 нафар футболчисини сақлаб қолишни кўзламоқда. Бу ўйинчилар қайсар мураббий билан чиқиша олмаётган эди. Шу сабабдан кетмоқчи бўлган орасида тўпурар Ҳарри Кейн, ярим ҳимоячи Деле Алли ва ҳужумкор футболчи Гарет Бэйл каби юлдузлар ҳам бор.

Даниэль Леви таркибдаги юлдузларни жамоада олиб қолиб, бош мураббийликка Юлиан Нагельсманн ёки Брендан Рожерсни таклиф қилиш орқали мухлислар эътиборини яна “Тоттеехэм”га қаратишни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!