“Тоттенхэм” Моуриньонинг ишонган футболчисини "йўлдан урмоқчи"
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло Италия А сериясини Англия Премьер лигасига алмаштириши мумкин. AS нашрининг хабар беришича, 23 ёшли ярим ҳимоячига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, "шпорлар" Италия клуби билан музокара бошлаб юборган. Аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби Заньоло учун асосий давогар саналган, аммо “кекса синьора” “бўрилар” билан келиша олмаганди.
Николонинг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “Рома”нинг барча мусобақалар доирасидаги 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 гол ва 9 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар