"Тоттенхэм" нега ёш ҳужумчи ололмайди?
“Лилль” ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг агенти Арийо Игбаилола мижози “Тоттенхэм”га ўтмаслигини маълум қилди.
- Харри Кейн “Тоттенхэм”да ўйнар экан Виктор у ерга бормайди. Кейн “Тоттенхэм”даги биринчи рақамли ҳужумчи, Англия терма жамоаси сардори. Бу унинг фойдасига, Викторнинг эса зарарига ишлайдиган омил, - деди агент.
Арийонинг айтишича, Осимхенга доимий ўйин амалиётини кафолатлайдиган жамоа керак. Айни пайтда 21 ёшли нигериялик футболчида “Арсенал” варианти ҳам бор.
Фикрлар