"Тоттенхэм" раҳбарияти давралар оралиғида футболчи сотиб олиш учун Моуриньога пул ажратади

“Тоттенхэм” клуби раҳбарияти келаётган қишки трансферлар даврида жамоа таркибини кучайтириш учун бош мураббий Жозе Моуриньога пул ажратади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра португалиялик мутахассис биринчи навбатда давралар оралиғида жамоага ўнг қанот ҳимоячиси олиб келмоқчи. “Шпорлар” устози бу борада Максимилиан Ааронс («Норвич») ва Натан Фергюсон («Вест Бромвич») номзодларини кўз остига олиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо “Тоттенхэм” бошқарувини жорий йилнинг 20 ноябрь куни ўз қўлига олган эди. Лондонликлар айни дамда 27 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!