"Тоттенхэм" "Рейнжерс" форвардини кузатиб бормоқда

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби Шотландиянинг "Рейнжерс" клуби ҳужумчиси Альфредо Морелосга қизиқмоқда. Бу ҳақида Footballinsider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, лондонликлар 23 ёшли колумбиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Морелосга шунингдек Миланнинг "Интер" клуби ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Жорий мавсумда колумбиялик футболчи Шотландия чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 гол ва 1 голлик узатма беришни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!