"Тоттенхэм" Россия терма жамоаси ҳужумчисига қизиқиб қолди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чаловнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда 90min.com сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” айни дамда ўзларига мос келадиган ҳужумчи қидиришмоқда. АПЛ гранди раҳбарияти 21 ёшли россиялик футболчининг жамоа ўйинига мос тушади деб ҳисобламоқда. Улар Чаловни мавсум якунлангач сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА ўтган ёз Чаловни 25 млн евро эвазига Лондоннинг бошқа бир жамоаси - “Кристал Пэлас”га сотмаган эди.

Маълумот учун, Чалов жорий мавсум ЦСКА сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!